Zeromax янги газ конини ўзлаштирмоқда

Zeromax ва «Ўзбекнефтегаз» Бухоро –Хива худудидаги Нишон газ конини ўзлаштириш мақсадида «Култакнефтегаз» қўшма корхонасига асос солди.

Gazeta.uz интернет нашрининг хабар беришича, Нишон кони Zeromax томонидан 2008 йилда кашф этилган эди. Бу кондаги газ заҳираси 7 миллиард кубометрни ташкил этади.

Айни пайтда Zeromax бу ҳудуддаги бошқа конларни ҳам ўзлаштириш мақсадида 238.7 миллион долларлик геологоразведка ишларини амалга оширмоқда.