Ўзбекистон фуқароси героин билан қўлга олинди

Қирғизистон Давлат божхона инспекцияси матбуот хизмати 18 май куни тарқатган хабарда айтилишича, Ўш шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Суҳбатилло Жумабоев 6 килограмм героин билан қўлга олинган.

Бу воқеа Ўш аэропортида содир бўлган. 44 ёшли Суҳбатилло Жумабоев Ўш-Москва йўналишидаги самолётга чиқиш учун текширувдан ўтаётган пайтда божхона ходимларида шубҳа уйғотган.

Унинг юклари текширилганида¸ чемадонининг остки қисмига яширилган героин моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.