Тожикистонга етказилаётган ўзбек гази ҳажми камайди

Ўзбекистондан Тожикистонга етказиб берилаётган газ ҳажми кунига қарийб тўрт баробар, яъни 400 минг куб метргача камайди.

Россия ахборот агентликларининг “Тожиктрансгаз” ширкати масъули Шавкат Шоимовга таянган ҳолда хабар беришича, газ етказиб бериш ҳажми қисқаришига Тожикистон ширкатларининг “Ўзтрансгаз”га бўлган қарзини тўлай олмагани сабаб бўлган.

Ўзбекистонга бўлган 10,3 миллион долларлик қарзининг асосий қисми “Барқи Тожик” энергокомпаниясига тегишли экани айтилмоқда.