Чех учоғи Тошкентга қатнайди

“Чехия ҳаво йўллари” компанияси самолёти 21 июн куни Тошкентга илк бор парвоз қилади.

Прага-Тошкент-Прага йўналишидаги парвоз ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

Авиакомпания вакилларига кўра, Чехия ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво қатновини йўлга қўйишдан асосий мақсад икки давлат ўртасида тадбиркорлик, туризм, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

1923 йилда ташкил этилган “Чехия ҳаво йўллари” компаниясига қарашли самолётлар Прагадан чоршанба ва якшанба кунлари соат 22:35 да учиб, пайшанба ва душанба кунлари соат 07:15 да Тошкентга қўнади.

Душанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан соат 10:05 да учадиган самолётлар Прага шаҳрига соат 13:30 да қўнади.

“Чехия ҳаво йўллари” Европадаги қадимий авиакомпаниялардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда авиакомпаниянинг 50 дан ортиқ замонавий самолётлари 105 йўналиш бўйича 45 та мамлакатга парвоз қилмоқда.