Каримов Бразилияга боради

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27-29 май кунлари расмий ташриф билан Бразилияга сафар қилади.

Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ташриф Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильванинг таклифига биноан амалга ошади.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари, иккала мамлакатни қизиқтирган минтақавий ва халқаро характердаги долзарб масалалар муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилмоқда.

Лекин конкрет қандай соҳалардаги ҳамкорлик юзасидан сўз бораётгани хусусида аниқ маълумот йўқ.

Бразилияга кета туриб Каримов 26 май куни Мадридда тўхтаб ўтади. Бу ерда у Испания қироли Хуан Карлос ва бошқа расмийлар билан учрашиши кутилаётир.