Ўзбек мардикорлари оғудан ҳалок бўлди

Россиянинг Пушкин шаҳрида шанба куни икки нафар ўзбекистонлик нейротроп оғусидан заҳарланиб ўлган. Яна тўрт нафар ишчи касалхонага ётқизилган.

Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, ўзбек фуқароларининг жасадлари вагон-уйча ичида топилган.

Уларнинг организмида нейротроп борлиги аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар спиртли ичимлик ўрнига номаълум суюқликни истеъмол қилган бўлишлари мумкин.