Ўзбекистон фуқароси 23 йилга қамалди

Москва шаҳар суди 15 яшар мактаб ўқувчиси Анна Бешновани зўрлаб ва кейинчалик уни ваҳшиёна ўлдирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Фарҳод Турсуновни 23 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бундан ташқари, суд ҳукмига кўра, асли самарқандлик Фарҳод Турсунов Бешнова оиласига 4 миллион рубл товон пули тўлайди.
Анна Брешнова жасади 1 октябр куни пойтахтнинг Кубинка кўчасидаги уйлардан бири ҳовлисидан топилган эди.

Ўтказилган тезкор қидирув ишлари давомида пойтахтда фаррош бўлиб ишлаган Фарҳод Турсунов қўлга олинган. Дастлабки тергов жараёнидаëқ Турсунов ушбу жиноятни содир этганини тан олган.