Ўзбекистонлик лўлилар Россиядан қувилди

Россиянинг Саратов вилоятидан ўзбекистонлик 47 та лўли депортация қилинди.

Федерал миграция хизмати хабарномасида айтилишича, Россия ҳудудида ноқонуний тарзда истиқомат қилган 14 оиладан иборат лўлилар гуруҳи милиция назорати остида поездга миндирилиб, Ўзбекистонга депортация қилинган.

Лўлиларнинг Саратов вилояти Энгельс туманидаги ташландиқ боғлардан бирида яшаб келгани айтилмоқда.

- Лўлилар ахлатхоналардан топилган ёғоч ва картонлардан иморат солиб, санитария қоидаларига риоя қилмаган ҳолда шу ернинг ўзида яшаган. Лўли эркаклар бирон жойда муқим ишламаган, аёллар ва болалар эса тиланчилик, майда ўғирлик ва фолбинлик билан кун кечирган, дейилади миграция хизмати хабарномасида.