Самарқандда LG музлаткичлари йиғилади

Жанубий Кореянинг LG Electronics ширкати жорий йилда Самарқанднинг “Сино” очиқ турдаги акциядорлик жамияти базасида музлаткичларини чиқаришни режалаштирмоқда, дея хабар қилади Газета.uz.

Келишувга мувофиқ, “Сино” заводида йилига 50 минг LG музлаткичи ишлаб чиқариш режаланган.