Ўзбекистон Тожикистонга кўмир сота бошлади

Ўзбекистондаги “Шарғункўмир” очиқ ҳиссадорлик жамияти имзоланган шартномага биноан Тожикистонга кўмир етказиб беришни бошлади.

Ўзбекистонда қазиб олинаётган тошкўмир асосан ГРЭС ва ТЭЦларда ишлатилади.

Кўмир ортилган ўнта вагон Термиз -Қўрғонтепа - Ёвон темир йўли орқали Тожикистонниг Хатлон вилоятига етиб келди.

Икки давлат ўртасидаги шартнома мувофиқ,Ўзбекистон томони 2009 йилда Тожикистонга 70 минг тонна кўмир етказиб бериши лозим.