Ўзбекистонда янги радиотармоқ иш бошлайди

Ўзбекистонда нодавлат радиостанцияларининг янги тармоғи ишга туширилади. Янги тармоқнинг 27 июн – ўзбек журналистларининг касб байрами куни ишга туширилиши режаланган. Бу ҳақда REGNUM ахборот агентлиги Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси вакилларига таянган ҳолда хабар қилади.

Лойиҳанинг Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилгани ва республиканинг чекка жойларида истиқомат қилувчи аҳолини тезкор ахборот билан таъминлашни янада яхшилашга қаратилгани айтилмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳудудий радиостанцияларга замонавий узаткичлар ва бошқа радиожиҳозларни бепул тақдим этган.