Россия яна бир ўзбекни депортация қилди

Ал-Қоида ҳаракати билан алоқадорликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Россиядан ўз ватанига депортация қилинди.

Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги Россиянинг Перм шаҳар Федерал хавфсизлик хизматига таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ал-Қоида билан боғлиқ “Исломий жиҳод” ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Отабек Тўхтамуродов Перм ҳудудида қўлга олиниб, 21 июн куни Ўзбекистонга депортация қилинган.

Маълум бўлишича, 2009 йил бошида Тўхтамуродовга нисбатан Ўзбекистонда терроризм, конституцион тузумга тажовуз қилиш, жиноий гуруҳлар тузиш, контрабанда ва бошқа моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тўхтамуродов сўнги ойлар давомида Перм ҳудудида яшириниб юрган ва хабарларга кўра¸ ноқонуний йўл билан Россия фуқаролигини олишга уринган Тўхтамуродов хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.