Янги Иқтисод вазири тайинланди

Узметроном интернет газетасининг хабар қилишича, Сунаттило Бекенов 9 июл куни Ўзбекистон Иқтисод вазири этиб тайинланган.

Маълум бўлишича, Бекенов шу пайтгача Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси аппарати бошлиғи лавозимида ишлаган.

Иқтисод вазири лавозимдан бўшатилган Ботир Хўжаев эса Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.