Ўзбекистонда абитуриентлар тест топширди

Бугун Ўзбекистон олий ўқув юртларида тест синовлари бўлиб ўтди.

ЎзА агентлигининг Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига таяниб хабар қилишича, жорий йилда республика олий ўқув юртларига 337 мингдан кўпроқ абитуриент ҳужжат топширган.

Маълум бўлишича, республикада мавжуд 72 олий таълим даргоҳида бир бакалаврлик ўрнига ўртача 6 йигит-қиз тўғри келмоқда.

Тест натижалари келаси икки ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда.