Жаҳон банки Самарқанд ва Бухоро учун кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистондаги икки шаҳарда амалга ошириладиган лойиҳалар учун қарз ажратди.

Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги тозалаш иншоотлари ва канализациялар тармоғини реконструкция қилиш учун Жаҳон банки 55 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш таклифини маъқуллади.

Умумий қиймати 61 миллион 160 минг долларни ташкил этган бу лойиҳани амалга татбиқ этишдан мақсад Ўзбекистонда туристлар энг кўп борадиган Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги санитария ва экология муҳитини яхшилашдан иборат.