Ёш ўзбек футболчилари "Челси"ни енгди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сентябр ойида Мисрда ўтказиладиган жаҳон чемпионати финал босқичига тайёргарликни Англияда давом эттирмоқда.

14 август куни ўзбекистонлик ёш футболчилар Лондонда таниқли “Челси” жамоасининг ўринбосарларига қарши майдонга тушди. Ушбу ўйин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голни "Пахтакор"нинг истеъдодли ҳужумчиси Санъат Шихов рақиб дарбозасига киритди. Бундан аввал ўзбекистонлик футболчилар "Фулхэм" ёшларига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эдилар.

17 август куни эса Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари Бирмингейм шаҳрида “Астон вилла” жамоасига қарши майдонга тушади.