Ўзбекистонга авто олиб кириш янада қимматлайди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган автомобиллар учун янги бож ставкалари жорий этилади.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасидаги бир манбадан олинган маълумотга таяниб "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар қилди.

Хабарга қараганда, Ўзбекистонга импорт қилинадиган машиналар учун солинадиган бож ҳажми тахминан 20 фоизга ортади.

“Янги бож ставкалари Ўзбекистон президентининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарорига биноан жорий этилмоқда”, деб хабар қилди "Интерфакс".