Тошкент Бокуни қўллайди

Ўзбек расмийлари Тоғли Қорабоғ муаммоси тинч йўл билан ҳал этилиши лозимлигини қайд этмоқдалар.

Озарбайжон матбуотига интервью берган Ўзбекистоннинг Бокудаги элчиси Эргашев расмий Тошкент Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши ва Арманистон томони, ўз навбатида, босиб олинган ҳудудларни тарк этиши лозимлигини таъкидлади.

- Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқалари стратегик аҳамиятга эга бўлиб, кундан-кунга изчил ривожланиб бормоқда. Бундан ташқари, Боку ва Тошкентнинг ташқи сиёсати кўп жабҳаларда бир-бирига мос келади, дея қўшимча қилди ўзбек дипломати.