Самарқандда АЁҚШ портлади

Самарқанд вилоятидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларидан бирида портлаш рўй берди.

Регнум агентлигининг Ўзбекистон ИИВ қошидаги ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги АЁҚШлардан бирида суюлтирилган газ сақланаётган цистернанинг яроқсиз ҳолатга келиши оқибатида кучли портлаш рўй берган.

Портлаш ортидан юз берган ёнғин оқибатида ўнлаб фуқаро, жумладан, АЁҚШ ходимларива ҳайдовчилар тан жароҳати олган. АЁҚШ ҳовлисида бўлган олтита машина ҳам ёниб кулга айланган.