Остонада қозоқ ва ўзбек расмийлари учрашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари Остона шаҳрида ўзаро алоқалар ривожи борасида маслаҳатлашув ўтказдилар.

- Томонлар сиёсат, иқтисод, савдо-сотиқ, маданият ва гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масаласида ўзаро фикр алмашдилар, дейилади Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг бугун эълон қилинган баёнотида.

Бундан ташқари, томонлар минтақадаги сув ва энергетика манбаларидан биргаликда фойдаланишнинг мувофиқлашган механизмлари ишлаб чиқилиши лозимлигини ҳам алоҳида қайд этганлар.

Баёнотда айтилишича, Ўзбекистон делегациясига мамлакат Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бахтиёр Исломов ва қозоқ делегациясига эса Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурлан Ермекбаев раҳбарлик қилган.