ШҲТ кенгаши Тошкентда йиғин ўтказади

Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий мувофиқлаштирув кенгашининг навбатдаги йиғилиши иш бошлайди.

Тошкент учрашуви иштирокчилари ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқларининг Пекинда ўтадиган саммитига тайёргарлик кўриш масаласи ҳамда ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари ва Ташқи ишлар вазирлари кенгаши доирасида қабул қилинган қарорларнинг ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қиладилар.

ШҲТга жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати раислик қилмоқда.