Ўзбек боксчиси жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик Аббос Атоев бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Италиянинг Милан шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг финал баҳсида Аббос Атоев арманистонлик боксчи Андраник Хакобанни 9:0 ҳисобида мағлуб этиб, 75 килограммгача бўлган вазнда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик яна бир таниқли боксчи Элшод Расулов эса 81 килограммгача бўлган вазнда чемпионлик учун финал баҳсда россиялик Артур Бетербиевга ютқазиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Баҳодиржон Султонов ва Ботиржон Маҳмудовлар эса Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритдилар.