Ўзбек расмийлари Монголияга сафар қилди

Улан- Батор шаҳрида Монголия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари ўртасида илк бор маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Монголия нашрларининг билдиришича, учрашувда қатор муҳим масалалар, жумладан, сиёсат, иқтисод, савдо-сотиқ ва гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Саидкамол Аъзамхўжаев маслаҳат учрашуви муваффақиятли ўтгани ва томонларнинг бир қанча масалаларда келишувга эришишганини билдирган.

Монголия матбуотига кўра, ҳозирги кунда давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ кўлами қарийб 300 минг долларни ташкил этади.