Бунёдкор ғалабага эришди

23 сентябр куни Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал баҳсларининг биринчи давра учрашуви бўлиб ўтди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида Жанубий Кореянинг “Похан Стилерс” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал баҳсларида иштирок этаётган Тошкентнинг бошқа бир “Пахтакор” жамоаси 24 сентябр куни ўз майдонида Саудия Арабистонинг “Ал-Иттиҳод” жамоасини қабул қилади.

Жавоб ўйинлари эса кейинги ҳафта ўтказилади.