Ўзбекистон яна бир неча соат интернетсиз қолди

30 сентябр куни ўзбекистонликлар бир неча соатга интернет алоқасиз қолдилар.

“Газета.уз” интернет нашрининг хабар қилишича, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари соат 17:00 дан бошлаб олти соат давомида хориж серверларида жойлашган интернет сайтларига кира олмаганлар. Бироқ шу вақт мобайнида Ўзбекистондаги серверларда жойлашган веб саҳифаларига кириш имкони бўлган.

Ҳозирча интернетдаги узулиш сабаблари ошкор қилинмади.

Жорий йилнинг июл ойида ҳам “Ўзбектелеком” компаниясига тегишли оптик кабеллардан бирининг узилгани боис Ўзбекистон бир неча соатга ташқи интернет алоқасиз қоган эди.

“Ўзбектелеком” миллий алоқа оператори мамлакат бўйлаб мобил алоқа, халқаро ва шаҳарлараро алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар учун каналларни ижарага беради.