“Ўзбекнефтегаз” ва “Petronas” баённома имзолади

"Ўзбекнефтегаз" ва Малайзиянинг “Petronas” ширкати Урга, Куаниш ва Оқчалоқ газконденсат ҳавзаларида маҳсулот тақсимлаш ҳақидаги келишув кучга киргани борасида протокол имзолади.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясида ўтказилган тантанали маросимда “Petronas” ширкати президенти Тан Сри Ҳассан Марикан ҳам қатнашган.

2008 йил май ойида Ўзбекистон ҳукумати “Petronas” ширкати билан Устюрт платосидаги юқорида номлари зикр этилган ҳавзаларда маҳсулот тақсимлаш ҳақида 35 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Ушбу келишувда дастлабки босқичда томонлар маҳсулотни тенг тақсимлаш назарда тутилган.