Музокара натижалари ҳозирча сир тутилмоқда

Газ ва энергетика масаласида ўтган ҳафта жума ва шанба кунлари Тошкентда ўтказилган ўзбек-қирғиз музокаралари натижалари расмий Бишкек тарафидан ҳозирча сир тутилмоқда.

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, айни пайтда Тошкентдаги музокаралардан қайтган Қирғизистон Саноат ва энергетика вазири Илёс Давидов ва “Қирғизгаз” ширкати раҳбари Саламат Айтикеевлар ҳукумат уйида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётган йиғилишда ҳисобот бермоқдалар.

Қирғизистон “зангори олов” учун Ўзбекистондан 19 миллион доллар миқдорида қарз бўлиб қолган. Ўзбекистоннинг қатъий талаби билан бир неча ҳафта муқаддам қирғиз томони бу қарзнинг 4,6 миллион долларини тўлаган эди.