ЕИ қурол-яроғ эмбаргосини бекор қилди

27 октябр куни Европа иттифоқи Ташқи алоқалар кенгаши 2005 йил май ойида Андижонда содир бўлган қонли воқеалардан кейин Ўзбекистонга нисбатан жазо чораси сифатида жорий қилинган қурол-яроғ эмбаргосини бекор қилди.

21 октябр куни Брюсселда учрашган ЕИ дипломатлари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти билан боғлиқ хавотирларга қарамай, Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган қурол эмбаргосини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди.