Латвия делегацияси Ўзбекистонга сафар қилди

Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 12 ноябр куни Иқтисодиёт, саноат ва фан-техника соҳаларида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Латвия делегациясига Транспорт алоқаси вазири Каспарс Герхардс, Ўзбекистон делагациясига эса Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Насриддин Нажимов раҳбарлик қилди.

12 ноябр кунги мажлисда томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт, қишлоқ ҳўжалиги, инвестиция, таълим, фан ва технология соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бугун Латвия делегацияси раҳбари Каспарс Герхардс Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев, Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Темир йўллари Давлат акциядорлик темир йўл компанияси раҳбари Очилбой Раматов билан учрашишни режалаган.

Латвия матбуотининг хабар қилишича, 2009 йилнинг иккинчи ярмида давлатлар ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми қарийиб 16.8 миллион долларни ташкил этган.

“Lursoft” информацион технологиялар компаниясига кўра, ҳозирги кунда Латвияда Ўзбекистон сармояси иштирокида тузилган 53та корхона фаолият юритмоқда.