Ўзбек-қозоқ чегараси ҳануз ёпиқ

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Қозоғистон билан барча чегара постларини ёпиб қўйган.

Маълум бўлишича, ўз юртига қайтаётган ҳар иккала давлат фуқароларигагина чегарадан ўтишга рухсат берилган¸ холос.

Ўзбекистон ва Қозиғистон расмийлари¸ айни пайтда чегара ёпилишини изоҳлаганларича йўқ. Бироқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эржан Ашикбаев журналистлар билан суҳбатда чегарани ёпиш ташаббуси Қозоғистон томонидан чиқмаганини маълум қилди.