Санжар Умаров АҚШ да даволанмоқда

Мухолифатдаги “Серқуёш Ўзбекистон” коалицияси етакчиси Санжар Умаровнинг оила аъзолари 23 ноябр куни шу ҳақда баёнот эълон қилди.

Ҳужжатда азоблар натижасида Санжар Умаровнинг саломатлиги заифлашгани боис уни кўп ойлар давомида оила аъзолари даврасида қайта тиклаш кераклиги билдирилган.

Баёнотда Санжар Умаровнинг озод этилишига қўшган ҳиссаси учун унинг яқинлари ва дўстларига, АҚШ Конгресси аъзолари ва ёрдамчиларига, умаровлар оиласи яшайдиган Тенесси штати делегацияси, АҚШ, Европа ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ҳукумат ташкилотларига миннатдорлик билдирилган.

Баёнотда, айниқса, Тошкентдаги АҚШ элчиси Ричард Норландга катта миннатдорлик билдирилган.

Тўрт йиллик қамоқ жазосини ўтаган Санжар Умаров Ўзбекистон Олий Мажлиси қабул қилган амнистия туфайли 21 ноябр куни қамоқдан озод қилинган эди.