Хабаровскда ўзбек қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Хабаровскда ўз ватандошларини ўлдирганликда гумон қилинмоқда.

Риа Новости агентлигининг хабар қилишича, Хабаровскдаги қурилиши тугалланмаган коттежлардан бирида ўзбекистонлик икки шахснинг жасади топилган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган 22 яшар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Россия прокуратурасининг Хабаровск шаҳар тергов бошқармасига кўра, дастлабки сўроқ жараёнида Ўзбекистон фуқароси ўз айбига иқрор бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-модда 2-банди бўйича жиноят иши очилган ва Ўзбекистон фуқаросига 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.