Иркутскда ўзбек қўлга олинди

Иркутск шаҳар аэропортида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Маълум бўлишича, Н исмли шахс Ўзбекистон милицияси томонидан одам савдосида айбланмоқда.

Иркутскдаги қурилиш фирмаларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқаросининг 10 йилдан буён Россияда истиқомат қилаётгани аниқланган.

“Комсомолская правда” нашрининг хабар қилишича, Байкало-Ангарск транспорт прокуратураси қарорига биноан Ўзбекистон фуқароси Иркутск шаҳридаги вақтича сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Ҳозир ушбу шахсни Ўзбекистонга топшириш масаласи кўриб чиқилмоқда.