Ўзбекистонда авариялар ҳануз кўп

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2009 йилнинг январ-ноябр ойлари давомида республика ҳудудида 9731та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилганини эълон қилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, 11 ой давомида Ўзбекистон йўлларида рўй берган аварияларда икки мингдан зиёд киши нобуд бўлган, 10500 киши турли тан жароҳати олган. Ёш болалар иштирокида 1700дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Оқибатда 261 вояга етмаган бола ҳалок бўлган, 1500таси тан жароҳати олган.

Хабарда айтилишича, шу давр мобайнида 4.42 миллион маротаба йўл қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган.

-Ҳайдовчилар асосан хавфсизлик камарини қўлламаслик, мобил телефонларидан фойдаланмаслик ва маст ҳолатда автотранспортни бошқариш каби қоидаларни энг кўп бузмоқда,-дейилади йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборотида.