КиркоровТошкентда концерт беради

Россия эстрадаси юлдузларидан бири Филипп Киркоров 10 март куни Тошкентда концерт беради.

Бу ҳақда мазкур концерт ташкилотчиси Kamalov.uz кампанияси хабар тарқатди.

Россияда хизмат кўрсатган ва халқ артисти Филипп Киркоров концерти “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади. Киркоровнинг Тошкет саҳнасидаги сўнгги концерти 1994 йилда бўлиб ўтган. Бироқ, айтилишича, сўнгги йиллар мобайнида Киркоров Ўзбекистонда уюштирилган кичик тадбирларда бир неча бор иштирок этган.

Продюсер Арслон Камолов раҳбарлигидаги Kamalov.uz кампанияси 10 март куни бўлиб ўтадиган тадбирни Халқаро хотин-қизлар кунига қўшиқчининг ўз мухлисаларига туҳфаси, дея атамоқда.

Ҳозирча концертга сотиладиган чипталар нархи ошкор қилинмади.

Маълум бўлишича, анъанага кўра Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида пойтахт ва Тошкент вилояти меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам ушбу концертга таклиф қилинадилар.