Тошкентда ер қимирлади

24 январ куни Тошкентда маҳаллий вақт билан 00:21 да 3,5 – 4 балли зилзила содир бўлди.

Тошкент Сейсмик Обсерваторияси раҳбари Алишер Иброҳимовнинг Озодлик радиосига билдиришича, зилзила ўчоғи Тошкент ҳудудида бўлган.

Унга кўра, ер силкиниши оқибатида моддий зарар кўрилмаган.

Бу жорий йил Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган биринчи сезиларли зилзила бўлди.