АҚШ ўзбек диссидентига сиёсий бошпана берди

Таниқли сиёсатшунос ва диссидент Тошпўлат Йўлдошев 26 январ куни Қирғизистондан АҚШга жўнаб кетди.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, Қочқинлар бўйича БМТ олий комиссарлиги Йўлдошевнинг ишини кўриб чиққанидан сўнг АҚШ ҳукумати унга бошпана берган.

Тошпўлат Йўлдошев 2008 йил ёзида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган эди.

15 йил араб давлатлари, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган дипломат Тошпўлат Йўлдошев мухолифатдаги Эрк партияси дастурини тайёрлашда қатнашгани учун 1992 йилда ўз ишидан ажраган.