Ўзбек футболчиси Тожикистон терма жамоаси таркибида ўйнайди

Осиё чемпионатига йўлланма олиш учун Қатарга жўнаб кетган Тожикистон терма командаси таркибига Ўзбекистоннинг Бекобод туманидаги “Металлург” командаси дарвозабони Алишер Тўйчиев ҳам киритилди.

Тўйчиев аввалроқ “Вахш” футбол клуби таркибида ҳам қатор мусобақаларда иштирок этганди.

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари жорий йилнинг 16-27 феврал кунлари Шри-Ланкада бўлиб ўтади. Мазкур саралаш мусобақаларида Тожикистон терма командаси ғолиб чиқиши мумкин, чунки бир неча йилдан буён тожик футболчилари AFC раиси кубоги учун ўтказилган мусаобақаларда уч марта ғолиб чиққан.

Ўзбек футболчиси Алишер Тўйчиевнинг келажакда Тожикистон футбол командаларидан бирига ўтиши айтилмоқда.