Кубанда ўзбек муҳожири оламдан ўтди

Россиянинг Кубан минтақасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири заҳарланишдан вафот этди.

Mk.ru сайтининг минтақа прокуратурасига таяниб хабар қилишича, Краснодар вилоятида овқатдан заҳарланиш ташҳиси билан ўзбекистонлик 11 нафар меҳнат муҳожири маҳаллий шифохоналардан бирига ётқизилган. Ўзбекистон фуқароларидан бири шифохонада вафот этган. Маълум бўлишича, ўзбек муҳожирлари Ейск шаҳрининг марказий ахлатхонасида истиқомат қилган ва уларнинг шу ерда тайёрланган овқатдан заҳарлангани аниқланган.

Айни пайтда Краснодар вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.