Қозоғистонда беш ўзбекистонлик нобуд бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида рўй берган ёнғин оқибатида Ўзбекистоннинг беш фуқароси нобуд бўлди.

Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Интерфакс-Қозоғистон агентлигига билдиришича, чоршанбага ўтар кечаси Олмаота вилоятининг Қорасарой туманидаги ахлатхонада яшаш учун вақтинчалик барпо қилинган иморатда ёнғин рўй берган.

-Ўт ўчириш чоғида беш шахснинг жасади топилган. Тахминларга кўра, ёнғинда ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқароларидир, дейилади Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги хабарида.

Айни пайида ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.