Ўзбекнефтегаз хориж билан ҳамкорликни кенгайтиряпти

Ўзбекистон ва Канаданинг нефт-газ ширкатлари ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолади.

"Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси раҳбарлари Британия ва Канадага қарашли TETHYS Petroleum ширкати президенти Давид Робсон бошчилигидаги делегация билан Тошкентда учрашди.

"Ўзбекнефтегаз" ширкати матбуот хизмати маълумотига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, сўзлашув чоғида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.