Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги К+ кўрсатуви ҳужумга учради

Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги К + телеканалидаги кўрсатув студия ва сунъий йўлдош ўртасидаги номаълум ташқи аралашув боис тўхтатиб қўйилди.

6 март куни Лондон вақти билан соат 17 дан 15 дақиқа ўтганда “Қуролсиз одамнинг озодлиги” кўрсатуви бошланди.

Телеэкранда Муҳаммад Солиҳнинг тасвири пайдо бўлиши билан эфирда муаммо юз берди.

Тасвир чаплашди. Қандайдир чизиқчалар ўта бошлади ва пировардида кўрсатув тўхтади.

К + телеканалига яқин манбанинг билдиришича кўрсатув пайтида студия ва сунъий йўлдош ўртасидаги боғланишга номалум ташқи аралашув бўлган.

Эрк демократик партияси Озодлик мухбирига К + телеканали кўрсатувига тажовузни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати амалга оширди¸ деган эҳтимолни урғулади.

Марказий Осиëдаги энг нуфузли К + телеканалига бу тажовуз Каримов режимининг Ўзбекистон ва Марказий Осиëда сўз эркинлигини бўғишга қаратилган аксилдемократик амалиëтнинг давоми сифатида кўрилади.