Қозоғистон президенти Ўзбекистонга сафар қилади

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб CA-NEWS ахборот агентлигининг билдиришича, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бўрибой Жексембин Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ишонч ёрлиғини тантанали равишда топширган

Мазкур маросимда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг март ойида Ўзбекистонга қилажак ташрифига тайёргарлик масаласини муҳокама қилган.

Суҳбат давомида Ислом Каримов икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий муаммолар муҳокама этилиши режаланган Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга расмий сафари муҳим эканини урғулаган.