Паркентда норозилик акцияси ўтказилди

Паркент туман ҳокимлиги биноси олдида қамоққа олинган маҳаллий ҳуқуқ фаоли Азамат Ëқубовни озод қилиш талаби билан норозилик акцияси ўтказилди.

Бу воқеа ҳақидаги хабар даставвал Озодлик радиосига электрон мактуб тарзида етиб келди. Кейинчалик пикет иштирокчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда мана бундай деди:

-Азаматни қамаб қўйгани муносабати билан 150та одам чиқиб Паркент ҳокимияти ёнига тўпланди. Ҳоким бу тадбирда қатнашмади, замҳоким қатнашди, деди воқеа гувоҳларидан бири.

Маълум бўлишича, Азамат Ëқубов аввал маҳалла қўмитасида раис бўлган ва ўз маҳалласига табиий газ олиб келиш учун фуқаролардан пул йиғган.

Паркент прокуратураси фуқаролардан йиғилган пулни ўзлаштирди¸ деган айб билан Азамат Ëқубовни қамоққа олган.

Бироқ Ëқубовни билан одамлар у ҳақда ижобий фикрларни билдирдилар. Ҳуқуқ фаолини озод қилиш талаби билан Паркент ҳокимияти ёнига пайшанба куни йиғилган 150 нафарга яқин норозилар ҳокимият вакили Ëқубовни жума куни озод қилиш ҳақида ваъда бергач¸ кечга бориб тарқаган.