Япон университети Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси 10 март куни Япониянинг етакчи олийгоҳларидан бири ҳисобланган Нагой университети билан ҳамкорлик ҳақида мемерандум имзолади.

Форум матбуот хизматига асосланиб CA-NEWS ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳамкорлик доирасида маориф соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини икки томон қўллаб-қувватлаши назарда тутилган.

Бу Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага етакчилик қилаётган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг хориж университети билан имзолаган илк келишувдир.