"Олтин мерос" жамғармаси сайти хакерлар ҳужумига учради

Ўзбекистондаги “Олтин мерос” халқаро жамғармасининг турк тилидаги веб саҳифаси 12 мартдан буён хакерлар ҳужумига учраб келмоқда.

Жамғарманинг Туркиядаги бўлими вакили Сулаймон Мерданўғлининг “Фарғона.ру” сайтига билдиришича, сайтга ҳужум қилган хакерлар ўзларини “Турк” деб атаганлар.

www.altinmiras.com сайтига кирган тақдирда OXSIT-06 ёзуви чиқиб, унинг тагида инглиз тилида “Биз хакер-қиролларимиз” ҳамда “Ўйин тугади” қабилида ёзувлар пайдо бўлади.

“Олтин мерос” жамғармасининг Туркиядаги ваколатхонаси Анқара шаҳрида жойлашган.