Клинтон хоним Ўзбекистон халқини Наврўз билан қутлади

“Президент Барак Обама ва АҚШ халқи номидан, Ўзбекистон республикаси халқини Наврўз байрами муносабати билан табриклайман.

Ушбу қадимий байрам сизнинг бой анъаналарингиз ва ёрқин маданий меросингизни қадрлаш имкониятини беради.

Сўнгги йилларда АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари орасида ҳамкорлик ва икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари мустаҳкамланди.

Биз, минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, очиқ иқтисодий ва таълим имкониятлари ҳамда ижодий ва илмий жамоалар ўртасида кўприк қуриш сари биргаликда иш олиб бормоқдамиз.

Наврўз муносабати билан, ушбу алоқаларни мустҳкамлашга содиқ эканлигимизни яна бир бор тасдиқлайлик.

Биргаликда биз халқларимизга янада хавфсизроқ, демократия ва фаровонлик янада авж олган келажакни барпо эта оламиз.

Ушбу байрам Ўзбекистон халқига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва тинчлик олиб келишини тилайман.

Наврўз муборак!” дейилади Тошкентдаги АҚШ элчихонасидан Озодликка етиб келган табрикда.