Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш башорат қилинди

Осиё тараққиёт банки 2010 ва 2011 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 8¸5 ва 9 фоизга ўсишини башорат қилди.

13 апрел куни эълон қилган ҳисоботда мазкур банк таҳлилчилари бундай эҳтимолий иқтисодий ўсишни Ўзбекистоннинг ўз асосий савдо ҳамкорлари билан алоқаларни қайта тиклаши, саноат соҳасида юритилаётган фаол сиёсат, маҳсулотлар экспорти ва сармоялар ҳажмининг кўпайиши билан изоҳлаган.

Ўтган йил дунёнинг аксар давлатларида иқтисодий пасайиш кузатилганига қарамай, расмий статистикага кўра¸Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1 фоизга ўсган.