Буюк Британияда ўзбек қамалди

Ўзбекистон фуқароси Расулжон Қўчқоров Буюк Британиянинг Борнмут шаҳар маҳкамаси томонидан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Daily Echo нашрига кўра, 22 яшар Ўзбекистон фуқароси британиялик қизни зўрлаганликда айбдор деб топилган.
Маълум бўлишича, Қўчқоров ўтган йилнинг июл ойида Борнмут шаҳарчасида ишдан уйига қайтаётган қизга ҳужум қилган ва уни зўрлаган.

Шаҳарда ўрнатилган камералар эса Қўчқоровнинг қиз ортидан кетаётганини ёзиб олган ва терговчилар мазкур ашёвий далил ёрдамида жиноятни очишга ва Қўчқоровни қўлга олишга муваффақ бўлганлар.

Британия нашрининг билдиришича, Ўзбекистон фуқароси шаҳардаги ресторанлардан бирида ишлаган.