Каримов ва Медведев норасмий учрашди

Россия Федерацияси президенти Дмитрий Медведев душанба куни подмосковедаги Барвиха резиденциясида Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов билан норасмий учрашув ўтказди.

Кремл матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот чоғида ўзаро алоқалар, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинган.

Каримов Россия президенти таклифига кўра 19 апрел куни Россияга икки кунлик расмий ташриф билан келган.

20 апрел куни Ўзбекистон-Россия ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши ва Каримовнинг сафари охирида қатор ҳужжатлар имзоланиши режаланган.

Айни пайтда Ўзбекистон раҳбарининг Россияга ташрифи муносабати билан 19 апрел куни Москвада инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ўзбек мухолифати аъзолари ва сиёсий қочқинлар рухсат этилган норозилик намойиши ўтказди.